Ўзбекистон 2018 йилга бориб томчилаб суғориш тармоғини 25 минг гектаргача кенгайтиради


Ўзбекистонда сўнгги беш-олти йил ичида олиб борилган ишлар натижасида томчилаб суғориш тизими ўн минг гектардан ортиқ майдонга жорий этилди.

Ўтган йилнинг ўзида томчилаб суғориш усули 3,5 минг гектар ҳудудда қўлланила бошлади, яна 1,5 минг гектар ерда қурилиш-монтаж ишлари ўтказилмоқда.

2018 йилга келиб, имтиёзли давлат кредитларидан фойдаланиш ҳисобига республикада томчилаб суғориш тармоғини 25 минг гектаргача кенгайтириш кўзда тутилган.